Оқтол (Salix alba L.) бошқа толлар ичида энг каттасидир. Бўйи 30м га, диаметри 2м га етади. Пўстлоғи кулранг, бўйига ёрилган бўлади. Шох-шаббаси кенг ва юмалоқ, куртаклари ётиқ, тукли. Новдаси ипаксимон тукли, шохлари эса туксиз. Барглари ланцетсимон тузилиб, чети майда тишчали, ўткир учли бўлиб, асосий томирлари ёнида ипаксимон туклар бор. Улар ёзнинг ўрталарида тўкилиб кетади, бироқ пастки томонида бироз сақланиб қолади. Оқтол барг ёзиш билан бир вақтда ёки бироз кейинроқ гуллайди. Гуллари кучала ҳосил қилиб, сийрак жойлашади, гул пояси тукли унинг тубида кулранг баргчалар бор.