Дарахт ва буталарнинг чиройли, баланд бўйли, серсоя шох – шаббалари, такрорланмас шаклдаги барглари, гуллари учун ҳам шаҳардаги парклар, аллеялар, бульварлар, сайилгоҳларга ўзгача чирой беради, юқори эстетик ландшафтларни юзага келтиради. Шаҳарда ўсувчи манзарали дарахт – буталар ҳавони газлардан ва чангдан тозалаб муҳим санитар – гигиеник функцияларни бажаради. Кўпгина дарахт турлари ҳавога учувчи моддалар – фитонцидларни ажратади, улар ўз навбатида ҳаводаги зарарли ва касаллик келтирувчи бактерияларга қирон келтиради.