Умумий номга эга ва тартибланган катталиклар тўпламига массив дейилади. Массив – индексли ўзгарувчи деган маънони билдиради. Массив элементларининг тоифаси базавий тоифа деб юритилади. Масалан: а = (а1, а2, …. , а10); бу ерда: а – массив номи, а1, а2, …. , а10 - массив элементлари, 1,2,..10 – элемент
индекслари. Индекс ўзгарувчиларнинг тартибланган ўрнини билдиради ва у С/С++ тилида [ ] қавсларда келтирилади. Массив таърифланганда унинг тоифаси, номи ва индекслари кўрсатилади.