Кузги тунлам қуртлари униб чиқаѐтган ғўза чигитини шикастлаб, уруғ палларини тешади, илдизлари ѐки илдиз бўғзи яқинидаги пояни кемиради, баъзан майсанинг ер устки қисмида ҳам зарар етказади. Шоналаш даврида яъни ғўза поясининг остки қисми дағаллашган вақтда, тунлам қуртлари уларни кемиришига оғизлик қилади. Шу боисдан қуртлар эртаги экинларга қараганда кечки экинларга кўпроқ зарар етказади.Кузги тунлам капалагининг қанотлари капалагининг қанотлари ѐзилганда қарийб 40 мм га етади. Олдинги қаноти сарғиш-кулранг орқа қанотлари эса оқ тусда тўқ тусли томирларга эга.