90-йиллардаги "Шахсий революция" тахлим соҳасига нафақат техник, балки дидактик имкониятларни ҳам – ШЭХМ лар ишлатиш имкониятлари, диалогик мулоқотни ташкиллаштириш қулайлиги ва албатта тасвир билан ишлаш. Таълим компьютер тизимларида тасвирий такдимотларнинг ишлатилиши нафақат ўқувчига маълумот узатиш тезлигини оширади ва тушуниш даражасини оширади, балки ўқувчида ҳар қандай соха вакили учун мухим бўлган интуиция, касбий "сезиш" , тасвирли ўйлаш каби қобилиятларни ҳам ривожлантиради. Компьютер технологиялари бозорларида эса касбий тайѐргарликка янада купроқ имкониятлар бера оладиган янгиликлар пайдо булмоқда. Булар катта ҳажмдаги маълумотни ўзида сақлай оладиган CD-ROM компакт дискларидаги ташқи оптик эслаб қолиш қурилмалари, гипперматнли дастурий воситалар, мульти ва гиппермедия воситалари, "виртуал борлиқ" тизимлари ва бошқалар.