Узум махсулотлари ичида шароб алоҳида ўрин тутади. Шароб узум шарбати таркибидаги қанднинг бажғишидан ҳосил бўлган алькоголик ичимликдир. Узумдан шароб қилинганда унинг таркибидаги тўйимли моддалар: қанд, органик кислота, минерал, азот, дубил, бўѐқ, витамин ва радиоактив моддалар шаробга ўтади. Бижғитиш жараѐнида шаробда спирт ва хушбўй моддалар-альдегид, эфир, ацетол бирикмалари ҳам ҳосил бўлади. Шароб таркибида бу моддаларнинг кўп бўлиши туфайли у жуда қимматли озиқ бўлади.