Аҳолининг мава – сабзавот билан таъминланишини юксалтириш учун энг аввало, фермер хўжаликларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланишини, фан-техника янгиликлари ҳамда илғор, самарали технологиялар ишлаб чиқаришга изчил жорий этилишини ўзаро боғлиқ ҳолда таъминлаш зарур. Шу билан бирга мажмуа таркибидаги қайта ишлаш тармоқлари кўламини кенгайтириб, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар ассортиментини кўпайтириб, уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаб, сифатли сақлаб, аҳолига ўз вақтида етказиб берилишига эришиш лозим.