Клонли кўпайтиришни дастлабки муваффақиятлари, ўтган асрнинг 50-йиллари охирида Француз олими Жорж Морель орхидея ўсимлигини регенерантини яратган эди. Бу муваффақиятга ўша вақтларда яратилган in vitro шароитида ўсимликларни апикал меристемасини кўпайтириш техникаси асос бўлган . Одатда, олимлар бирламчи эксплант сифатида ўсимликларнинг меристемаларидан фойдаланиб, озиқа муҳити таркибини ўсимликнинг регенерация ва пайдо бўлиш жараѐнларига таъсирини ўрганадилар. Худди шу мақсадда кунгабоқар, маккажўхори, қоқиўт, картошка ва бошқа ўсимликлар ўрганилиб, шу усулда цимбилиум (орхидеялар авлодига мансуб) ўсимлигини апикал қисмини ишлатган.