Бойсун, Сурхонтоғ, Кўҳитанг тоғлари герцин тоғ пайдо бўлиш жараѐнида бурмаланган бўлиб, асосан оҳактош, сланец, конгломерат, қумтош ва қисман отқинди жинслардан тузилган. Бу тоғлар ташқи кучлар таъсирида анча емирилган, хусусан сел сувлари тоғлардаги юмшоқ жинсларни ювиб, ўйиқлар ҳосил қилади. Бу тоғларда кўп тарқалган оҳак жинсларини сув эритиб, карстларни, ғорларни ҳосил қилади. Хусусан, Кўҳитанг тоғида ғорлар кўп бўлиб, айримларининг узунлиги 4 км га етади. Тоғлар этагида ѐйилма конуслар ва сойликлар жойлашган. Шерободдарѐнинг қуйи қисмидаги Қизилолма, Бойсунтоғнинг шарқидаги
Сайроб, Бойсун сойлари шулар жумласидандир.