Тупроқдаги чиринди миқдорини оширувчи манбалардан асосийси бу органик ўғитлардир. Улар таьсирида тупроқни агрокимѐвий, биологик, сув-физик, микробиологик ва бошқа ҳусусиятлари яхшиланади. Органик ўғитлар билан бирга тупроққа асосий органик моддалар, кўп миқдорда микроорганизмлар (микрофлора) қўшилади. Органик моддалар тупроқдва кечадиган гумификация жараѐнида озиқланиш тартибларини сақлайди, микробиологик ва биокимѐвий жараѐнларни сонини, йўналиши ва жадаллигини оширади. Бунинг натижасида тупроқда фосфорни кимѐвий бирикиши пасаяди, азотни биологик сингдирилиши ортади.Органик ўғитлар таьсирида тупроқда улар таркибидаги чиринди моддалари ортади, ўсимликни уларга бўлган талаби таьминланади,шунингдек ўсимлик тўқималарининг сингдириш ва модда алмашинуви ортади.