Юртимиздаги аграр соҳанинг чўчқачилик, паррандачилик ва асаларичилик тармоқларида ҳам бозор муносабатларини қарор топтиришга қаратилган иқтисодий ислохатлар изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда. Айни пайтда, соҳадаги ҳали қўлланилмаѐтган омилларни ишга тушириш ҳам долзарб масалаларга айланган. Жумладан, аҳоли, шахсий ѐрдамчи ва деҳқон хўжаликларида озуқабоп экинлар етиштириш ва тайѐрлаш тизимини яратиш, улар қаромоғидаги чорвага озуқа етиштириб бериш каби масалалар бугунги кунда ўз ечимини кутмоқда.