Қарши чўлининг тупроғи асосан бўз ва сахро тупроқлари бўлиб,
умумий бўз тупроқлар майдони 1538,5 минг, саҳро тупроқлари эса 1215,0
минг гектарни ташкил этади. Механик таркибига кўра бўз тупроқлар ўртача
ва енгил қумоқ тупроқларга бўлинади. Саҳро тупроқлари эса ўртача ва оғир
қумоқлардан иборат бўлиб, пастки қатламларда лойқа, қумоқ ва қум
қатламлари учрайди.
Тажриба ўтказилаѐтган даланинг сув-физик хусусиятларидан
тупроқнинг нам ушлаб туриш – сув сингдириш қобилияти, ҳажм оғирлиги
ҳамда механик таркибига экинларни парваришлаш жараѐнларини узвий
равишда боғлиқлигини ўрганиш, ўсимликларни парваришлаш маданиятини
оширишда энг муҳим омилдир.