Халқ табобатида топинамбурнинг илдиз туганаги, ѐш барглари ва
новдаларидан қандли диабет, гипертония, тахикардиия, юрак ишемия
касаллиги, туберкулѐз, атеросклероз, кам қонлик, мадор қуриши, айрим тери
ва бошқа кўпгина касалликларни даволашда фойдаланилган. Озиқ-овқат
саноатида қандли диабет билан оғриган беморлар учун турли хил парҳез
маҳсулотларини ишлаб-чиқариш учун асосий хом-ашѐ саналади, яъни,
топинамбур туганагидан кўпчилик ривожланган мамлакатларда шарбатлар,
чипслар, қандолатчилик махсулотлари, ачитқилар, гўшт ва ундан
тайѐрланадиган маҳсулотларини сифатини ошириш учун қўлланиладиган
табиий кукунлар ишлаб чиқарилмоқда.