Суд тиббиёти бу химик, физик, биологик, тиббиёт билимлари мажмуаси булиб, улар кулланадиган усуллар оркали одил судлов, хукукшунослик органларига ёрдам етказиш учун кулланиладиган фан. Ушбу фан Узбекистон жиноий процессуал хукук фани билан узвий богликдир. Суд тиббиёти номи «Med. forensis» биринчи булиб 1690 йили немис олими Иоган Бон томонидан тавсия этилган. Аммо Англия ва Британия хамдустлик мамлакатларида мазкур фан «», яъни тиббиёт хукукшунослик» номи билан кенг таркалган эди. Россияда ва бошка мамлакатлдарда эса бу фан бошка номлар билан масалан, «суд хакимлик илми», «суд тиббиёт илми», «тиббиёт криминалистикаси» деб юритилиб келинган. Суд тиббиёт фани асосан тиббиёт фанидан бири булиб, у умумтиббиёт сохалари, ютуклари ва усулларидан фойдаланилиб, улар билан хамкорликда уз тажрибалари ва изланишлари оркали тиббиётнинг колган барча сохаларини бойитади. Чунки у уз амалий ишларида узига хос усулларни, масалан, волида ва волидиялик (оталик ва оналик); догда кон мавжудлиги, уни ирсиятини, яъни догдаги конни одам ёки хайвонга мансублигинифаниклаш, ук отилган яраларни кириш ва чикиш тешикларинифаниклаш; ук узилган масофанифаниклаш усуллари ва бошкалар шулар жумласидандир. Мазкур суд тиббиёт фани ишлаб чикарган усуллардан тиббиётнинг бошка сохалари фойдаланиши мумкин.