Радиотехника – халқ хўжалигининг кўп соҳаларида кенг қўлланиб келмоқда. Улар қаторига радиоалоқа, телевидение, радионавигация, радиолокация, радиотелеметрия, медицина, космик алоқа, мобил уяли алоқа, радиоасторномия, радиобошқариш ва ҳ.к. соҳалар киради. Радиотехника асослари тарихи 1864 йилда инглиз физиги Максвелл томонидан электромагнит майдон математик тенгламасини яратишдан, Г.Герц томонидан электромагнит тўлқинларни тарқатувчи ва қабул қилувчи тебратгичларни яратилиши хамда 1895 йилда А.С.Попов томонидан радиоқабул қилгични ихтиро этилиши билан боғлиқ.