HTML (Hyper Text Markup Language) – белгили тил бўлиб, яъни бу тилда ёзилган
код ўз ичига маҳсус рамзларни мужассамлаштиради. Бундай рамзлар ҳужжат кўринишини
фақатгина бошқариб, ўзи эса кўринмайди. HTMLда бу рамзларни тэг (тэг – ёрлик, белги)
деб аталади. HTMLда ҳамма тэглар рамз-чегараловчилар (< , >) билан белгиланади. Улар
орасига тэг идентификатори (номи, масалан В) ёки унинг атрибутлари ёзилади. Ягона
истисно бу мураккаб чегараловчилар (<!--ва -->) ёрдамида белгиланувчи шархловчи
тэглардир.