Web-технологияни (Интернет-технология) ўрганишни Web-
дизайннинг қуйидаги учта тушунчасини ўрганишдан бошлаймиз: Web-
саҳифа, Web-сайт ва Web-сервер.
Web-саҳифа – ўзининг уникал адресига эга бўлган ва махсус кўриш
дастури ёрдамида (браузер) кўрилувчи хужжатдир. Унга матн, графика, овоз,
видео ёки анимация маълумотлар бирлашмаси - мультимедияли хужжатлар,
бошқа хужжатларга гипермурожаатлар кириши мумкин.