Битирув малакавий ишда жамиятни ахборотлаштириш шароитида
дастурий махсулотлар бозорини шаклланиши ва ривожланишининг назарий
асослари кўриб чиқилган. Шу билан бирга ишда дастурий махсулотлар
ривожланишининг хориж тажрибаси тахлил қилиниб, дастурий
махсулотларнинг қора бозорда тарқалиши масалалари ўрганиб чиқилган.
Бундан ташқари дастурий махсулотлар ривожланишини такомиллаштириш
ва қора бозоридаги фаолиятини чеклаш бўйича хулоса ва таклифлар
келтирилган.