Электрон тижоратни ривожлантиришга бизнинг мамлакатимизда ҳам кенг эътибор берилаяпти. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг 2014 йилнинг 17 январдаги йиғилишида «Электрон тижоратни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда 10 миллиондан зиёд пластик карточка муомалага чиқарилган бўлиб, уларнинг қарийб 2 миллион 500 мингтаси онлайн карточкалардир. Бугунги кунда телекоммуникация ва коммунал хизматлар учун тўловларни Интернет орқали тўлаш мумкин.