Амалий математиканинг долзарб йўналишларидан бири физик, химик, биологик жараёнларнинг математик моделларини ўрганишдан иборатдир. Бу моделлар одатда ночизиқли бўлади. Чизиқсиз масалаларни баъзи ҳоллардагина аналитик усулда ечиш мумкин. Шу сабабли уларни тақрибий ечиш усулларидан фойдаланган ҳолда ечимини олиш мумкин. Ушбу диссертация мавзусининг долзарблиги чизиқсиз масалаларни ҳисоблаш алгоритмини қуриш, унга мос равишда Visual Studio 2012 (C#) ва MathCad 2001 муҳитларида дастур тузишдан ва натижаларни визуаллаштиришдан иборат.