Электрон тижоратни ривожлантиришга бизнинг мамлакатимизда ҳам кенг эътибор берилаяпти. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2013 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг 2014 йилнинг 17 январдаги йиғилишида «Электрон тижоратни
ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги
пайтда мамлакатимизда 10 миллиондан зиёд пластик карточка муомалага чиқарилган
бўлиб, уларнинг қарийб 2 миллион 500 мингтаси онлайн карточкалардир. Бугунги кунда
телекоммуникация ва коммунал хизматлар учун тўловларни Интернет орқали тўлаш
мумкин.