Давлатнинг бозор иқтисодиётига таъсир
этувчи кўпгина иқтисодий таянчлари ўртасида солиқлар муҳим ўрин
тутади. Иқтисодчи олимларнинг фикрича, “солиқда давлатни борлиғининг
иқтисодий ифодаси гавдаланади”. Бозор муносабатлари шароитида,
айниқса, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида солиқ тизими – бу давлатнинг
сиёсий-иқтисодий томондан тартибга солувчи ҳамда молия-кридит
механизимининг асосий дастакларидан бири саналади. Давлат солиқ
сиёсатидан бозорнинг салбий кўринишларга аниқ таъсир этиш воситаси
сифатда кенг фойдаланади. Давлат иқтисодиётининг қанчалик гуллаб-
яшнаётгани, самарали фаолият этаётгани солиқ тизимининг қанчалик
тўғри тузилганлигига боғлиқдир.