Борган сари Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси ривожланмоқда ва
янги хизмат турлари билан тўлмоқда. Агар биз бир неча йил олдинги почта
алоқасини кўз олдимизга келтирадиган бўлсак, у вақтда фақатгина бир қанча
хизмат турлари кўрсатилар эди, хусусан, хат-хабарларни, бандеролларни ва
посилкаларни қабул қилиш, етказиб бериш, даврий нашрларни етказиб
бериш. Ҳозирда эса почта алоқаси ахборот-коммуникация технологияларидан
фойдаланган ҳолда ўз имкониятларини оширмоқда.