Тадқиқотнинг долзарблиги ва янгилиги: Истиқлол туфайли ўз мустақил тараққиёт йўлидан бораётган Республикамиз ёшларини янгича ижтимоий муҳитга тайёрлаш, давр руҳида тарбиялаш - шу куннинг долзарб ва устувор вазифаларидан биридир. Ҳозирги кунда Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тақдири ёшларнинг маънавий қиёфасига, шахсий баркамоллигига боғлиқ. Ўзбекистон Республикасида «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»нинг 1997 йилда қабул қилиниши Президентимиз таъбири билан айтганда, мустақил фикрлайдиган, юксак
малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.