Талаба ишда аввало тасвирий ифодаларнинг бири ўхшатиш тўғрисида, уларнинг нафақат ўзбек тилида, балки турли тилларда ўрганилиши ҳақида ва уларнинг аҳамияти тўғрисида фикр юритган. Талаба ишни ёритишда асосан ўхшатиш тасвирий санъати нима мақсадда қўлланилиши, уларнинг аҳамияти, уларнинг тилларда қўлланилиш хусусиятларини, Учқун Назаровнинг "Чаён йили" романидаги ўхшатишларнинг берилиши ва уларнинг немисчага ўгирилиш хусусиятларини таҳлил қилиш каби масалаларга катта эътибор қаратган.