Ишни ёритишда талабат таржима санъати, хусусан шеърий таржимага оид илмий адабиётлардан фойдаланган. Мавзу илмий қарашларга асосланган ҳолда ёритилган, шунингдек, кўплаб илмий адабиётлардан мисоллар келтирилган. Талаба илмий манбаларга асосланган ҳолда илк бор ўзининг таржималарини ўқувчи ҳукмига ҳавола қилади. Талаба битирув малакавий ишида шеърий матн таржимаси ва унинг тузилишида вазнларга алоҳида эътибор қаратиши ва матнда шеърий сўзлар қўллаш, шеърнинг жарангдорлиги нуқтаи назардан шеърни бузиш эмас, балки, бу тилда энг кўп ва энг мақбул воситалардан бири эканлиги хусусида фикрлар баён қилган. Француз шеъриятида вазн ва жарангдорлик билан бирга шеърий тилнинг ўзига хос хусусиятларини ҳам очишга ҳаракат қилган.