Битирув малакавий иш тилшуносликнинг энг муҳим йўналишларидан бири бўлган этимологияга асосланган, шунингдек, сўзларнинг ўзлашиши ва тузилиши луғатларда,бадиий адабиёт матнларида,оммавий ахборот воситаларида қўлланилиши бўйича асосий манбалар киритилганлиги ёритилган. Ишда ўзлашма сўзларга тўла изоҳ беришга ва уларни немис тилидаги маънолари ўзлашишига эътибор қаратилган ҳамда ўзлашмалар этимологиясининг ҳарактери ва ўзига хос хусусиятларини кўрсатишга ҳаракат қилинган.