Хоразм достонларида мифологик образлар тизими» мавзусидаги мазкур битирув малакавий ишида қадим-қадимлардан шаклланиб келган ва ўзбек фольклорида алоҳида роль ўйнаб келган мифологик образлар тизими, уларнинг шаклланиши ва эволюцияси масалаларига диққат қаратилади. Бу масала ўзбек оғзаки ижоди намунаси бўлмиш халқ достонлари таҳлили мисолида ёритиб берилади. Битирув малакавий ишда қаҳрамонлик эпослари, мифологик тизим, мифологик образлар, мифологик сюжетлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.