Gesprächsbuch mit intransitiven Verben” деб номланган ўқув услубий кўлланмаси тузилиши, ўзининг содда, тушунарли тили, информатик характери, талабаларни интерфаол ишлатиш машқлари, луғат таркиби ва ҳар қандай тил ўрганувчини қизиқтира олиши ва ўзига жалб қила олиши нуқтаи-назаридан бошқа шу каби ўзимизда ва хорижда нашр қилинган ўқув адабиётларидан фарк қилади. Ўқув услубий қўлланма немис тилида ёзилган бўлиб, ўтимсиз феълларнинг рўйхати, мазмуни, қўлланилиши бўйича тўла маълумотлар ва мисоллар келтирилган.