Сув омбори жойлашган ҳудуднинг иқлими тез ўзгарувчанлиги, яъни ёзи қуруқ, иссиқ, қиши эса совуқ иқлимлиги билан характерланади. Ёз мавсумида ҳавонинг абсолют максимал ҳарорати +40 °С гача ва қиш мавсумида эса ҳавонинг абсолют минимал ҳарорати -26 °С даражагача етади. Ҳавонинг ўртача йиллик ҳарорати +11,9 °С ни ташкил қилади.