Мазкур ўқув қўлланмаси 5580700 “Гидротехника қурилиши” йўналишида бакалаврлар тайёрлашга мўлжалланган бўлиб, «Меъморчилик» фани дастурига мос равишда ёзилган, унда Ўзбекистондаги гидротехника иншоотлари қурили-шининг қадимдан то ҳозиргача бўлган ривожланиш босқичлари, ундаги меъморий лойиҳалаш асослари, ҳажмий-планлаштириш хусусиятлари, уларни гидротехника иншоотлари ќурилишида конструктив ечими билан боғлиқ ҳолда ташқи бадиий кўриниши ва дизайни, шунингдек қурилиш лойиҳалаштириш асослари: турли кўринишдаги саноат ва аҳоли турар жойлари биноларининг барча турлари, уларнинг таснифи, қўлланиш шароити, иншоот конструкцияларининг ишлаш хусусиятлари, бадиий- меъморий ечимлари ва техник-иқтисодий тавсифномалари кўриб чиқилган.