Янги жамият қуриш, аввало, ёшларга, уларнинг маънавий дунёси, касб-маҳоратига боғлиқ. Бинобарин, ёш авлодда миллий ғояни, юксак маънавий фазилатларни шакллантиришда, миллий онг ва соғлом фикрни уйғотиш, уларни Ватан, халқ ва истиқлол тақдири учун ғоявий курашчанлик руҳида тарбиялашда, юксак маънавиятли комил инсон бўлиб шаклланишида, шунингдек, халқимизнинг маънавий юксалиши йўлида “Ўзбекистон тарихи” фанининг аҳамияти катта. Ушбу фаннинг барча олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ҳамда мактабларда ўқитилиши ҳам ана шу юксак аҳамият билан белгиланади.