Президент Ислом Каримов 2012 йил 16-17-февралда Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги сўзлаган нутқида қуйидаги теран фикрларни алоҳида таъкидлади: “...қадимий Ўзбекистон замини кўп асрлар давомида фан ви маърифат ўчоғи, жаҳон цивилизацияси марказларидан бири бўлган, илму маърифатга интилиб яшаш эса халқимиз менталитетининг ажралмас қисмига айланиб кетган. Муҳаммад Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Ғарбда Авиценна номи билан машҳур бўлган Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва бошқа кўплаб аждодларимиз бутун дунёда ўзларининг математика, астрономия, геодезия, минерология, фармакалогия ва тиббиёт соҳаларидаги тенгсиз кашфиётлари билан шуҳрат қозондилар...