Мамлакатимиз аграр соҳасида амалга ошири-лаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида, айниқса истиқболда қишлоқ хўжалигида асосий хўжалик юритиш субъектига айланаётган фермер хўжаликларининг барқарор ривожланишини таъминлаш стратегик вазифа-лардан бири эканлигини эътироф этиш лозим. Шу боисдан ҳам, иқтисоди-ётни модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаш шароитида фермер хўжаликларининг барқарор ривожланишини таъминлаш учун улар-нинг рақобатбардошлигини оширишга тўсиқ бўлаётган мавжуд муаммолар, номутаносибликларни аниқлаш ва уларни ҳал этишнинг мажмуавий чора-тадбирларини чуқур тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга. Зотан, қишлоқ хў-жалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида шаклланаётган рақобат муҳити шароитида уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулот етиш-тиришда талаб ва таклиф мувозанатига эришиш, ички ва ташқи бозорда самарали фаолият юритишга кенг имкониятлар яратувчи механизмларни такомиллаштириш ва татбиқ этиш йўлларини илмий-амалий жиҳатдан асо-лаб бериш долзарб муаммолардан ҳисобланади.