Кишлок хўжалиги ишлаб чикаришида фермер хўжаликлари салоҳиятининг юқорилиги Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар учун тўғри йўл танланганлигини, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муваффакиятлар натижаси айнан шу соҳа вакиллари фаолиятига боғлиқ эканлигини кўрсатмоқда. Албатта, ердан фойдаланиш тизимини, энг аввало, ер эгаси - дехкон манфаатларига мос тарзда ўзгартириш ва такомиллаштириш лозимлигини ҳисобга олган ҳолда ширкат хўжаликлари негизида тўлиқ фермер хўжаликлари ташкил этилди. Ҳозирги кунда фермерлик ҳаракати қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи ҳисобланмоқда. Аммо шу билан бирга ушбу хўжалик юритувчи субъектларни ривожлантиришда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни камайтиришга эътибор бериш лозим