Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар мувафаққияти, хўжалик юритувчи субъектларнинг самарали фаолият юритиши, ишлаб чиқариш жараёнида юзага келадиган меҳнат муносабатларининг ўзгаришига бевосита боғлиқ бўлади. Маълумки, ишлаб чиқариш омилларининг бирикишида инсон омили фаоллигини белгиловчи меҳнат муносабатлари мазмуни, унинг амал қилиш механизми доимо такомиллашиб боради.