Ахборотлашган жамиятни ривожлантирувчи куч моддий маҳсулот эмас, балки ахборот ишлаб чиқаришдир. Бу жамиятда инсонлардан ижодий қобилият талаб этилади, билимларга эҳтиёж ортади. Бунда инсонларнинг фаолияти, асосан, автоматлашган тизимлар яратиш, бошқаришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш, илм – фан, техника ва технологияни такомиллаштириш, жамиятни ўрганиб, ундаги ахборотларни қайта ишлашга қаратилиш, моддий ва энергия ишлаб чиқариш эса машиналар ва роботларга юклатилиши лозим.