Ўзбекистон нефтгаз саноати мамлакат иқтисодиётининг енг йирик тармоғи ва энергетиканинг муҳим асосини ташкил етади. Юртбошимиз И.А.Каримов республикамиз нефтгаз саноатининг барқарор ривожланиши, мустақилликка эришиш даврида салмоқли ишлар қилинганлигини таъкидлаб, ёқилғи енергетика комлексини бундан буён ҳам жадал ривожлантириш сиёсатимизнинг устувор вазифаси бўлиб қолишига катта аҳамият бериб келмоқда. Ўзбекистонда газни қайта ишлаш соҳаси жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Бу соҳада табиий газдан қимматли компонентлар этан, пропан, бутан ва газ конденсати ажратиб олиш ишлари амалга оширилаяпти. Республикамизда қазиб олинадиган табиий газлар иссиқлик ва енергия манбаи булишидан ташқари нефть-кимё саноати учун асосий хом ашёдир.