Жаҳон миқѐсида фаннинг механика, физика, технология, биофизика, биология, экология, тиббиѐт ва бошқа турли соҳаларида учрайдиган, ночизиқли дифференциал тенгламалар орқали ифодаланувчи ҳодиса ва жараѐнларнинг математик моделларини ўрганишга катта қизиқиш борлиги кузатилмоқда. Бундай моделларнинг асосини параболик типдаги хусусий ҳосилали чизиқсиз дифференциал тенгламалар ташкил этиб, улар учун қўйиладиган Коши
масаласи ҳамда чегаравий масалаларнинг ечимлари хоссаларини ўрганиш ва сонли ечиш тақрибий ечиш усуллари асосида амалга оширилади. Бунда
асосий ўринни табиатшуносликда учрайдиган турли чизиқсиз жараѐнларни моделлаштирувчи параболик типдаги бузилувчи тенгламалар ва уларнинг
системалари эгаллаб келмоқда.