Ўрта Осиёда, хусусан Ўзбекистонда “Ландшафт архитектураси” мавзуси ва фани ҳанузга қадар алоҳида адабиёт ёки китоб тарзида фақат саноқли муаллифлар (Адилова Л.А., Уралов А.С., Рахимов К.Ж., Садикова С.Н.) томонидан ёзилган. Бу соҳадаги ўқув адабиётлари собиқ иттифоқ даврида асосан Россияда рус тилида чоп этилиб, улар ландшафт архитектурасининг турли муаммоларига бағишланган ва алоҳида китоблар тарзида нашр этилган.