Мазкур услубий кўрсатма – Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат таълим ва соҳа стандартлари талабларига ҳамда қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ, ШНҚ) га мувофиқ келишини таъминлаган ҳолда тайёрланган. Бунда, паррандачилик аграсаноат мажмуаларининг меъморий-режавий ечимлари, мамлакатимизнинг қуруқ иссиқ, ёзи жазирама иссиқ табиий иқлим хусусиятлари, қурилиш майдонинг рельефи ва ландшафти асосида паррандачилик биноларининг ҳажм-режавий ва конструктив самарали ечимларини аниқлашга қаратилган мисоллар кўриб чиқилган