Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ халқ хўжалигининг барча тармоқларида янги ва замонавий технологияларни, фан-техника ютуқларини, илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Барча соҳалар каби геодезия, картография, кадастр соҳалари ҳам ривожланмоқда. Кундан кун бозор муносабатлари ривожланаётган бир пайтда кўпдан кўп бозор иқтисодиётига оид масалаларни тез ва самарали қилиб ҳал қилиш геодезист ва картографлардан чуқур билим ва маҳорат касб этади