Ҳозирги вақтда дунёдаги деярли барча ривожланган мамлакатларда таълим тизими ислоҳ қилинмоқда. Бу объектив зарурат бўлиб, жаҳон таълими тизимидаги интеграция, жамиятни ахборотлаштириш глобаллашув жараёнлари билан узвий боғлиқдир. Замонавий таълим тизимида ўқувчи ва талабалар ҳақиқатдан ҳам ўқув жараёнининг марказида туриши таълим олувчининг билиш фаолияти педагог-тадқиқотчилар, таълим дастурлари ва ўқитиш воситаларини ишлаб чиқарувчининг диққат эътиборида бўлиши назарда тутилган. Ҳозирги замон таълимида энг асосийси ўқиш эмас, балки билиш жараёнидир.