Республикамиз автомобиль йўллар тармоғи жами 184 минг км узунликда бўлиб, ундан 42654 километри – умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари (Ўзбек миллий автомагистрали, дея алоҳида таснифга кирувчи 2755 км йўл ҳам шу таркибда)дир. Бундан ташқари, ички хўжалик қишлоқ автомобиль йўллари (67274 км), қишлоқ ва шаҳар кўчалари (61664 км), корхоналарга қарашли йўллар (5462 км) ҳамда идоравий инспекторлик йўллари (6631 км) ҳам мавжуд.