Она тили таълимининг пировард мақсади битта – тилдан амалий фойдаланиш маданиятини юксалтириш. 1-синф ўқувчисига нотаниш эртак китобини беринг, ифодали ўқисин. Қалам кўрсатинг, «Бу қалам. Қалам – ёзув қуроли. Мен қалам билан ёзаман, чизаман. Қаламлар ҳар хил рангли бўлади. Рангли қаламлар билан мен расмларни, суратларни бўяйман. Қаламни асраш керак» матнини яратсин.