Баркамол шахс тарбиясини ташкил этиш барча даврларда ҳам ижтимоий жамиятнинг муҳим талаби ва асосий мақсади бўлиб келган. Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши давлат фуқароларини шакллантиришдек муҳим вазифани қўйди. Табиийки, ҳозирги таълим ислоҳотлари шароитида ҳам баркамол шахс тарбияси муҳим аҳамият касб этмоқда.