Исломнинг жахон дини мақомига мос келадиган ғоят катта хажмли, теран мазмунли, кенг қамровли мўътабар манбалар мавжуд. Булар, энг аввало, Қуръони каримдир. Бу муқаддас ёзув жахоннинг энг йирик тилларидан барчасига таржима қилинган ва миллионлаб нусҳаларда чоп этилган, ханузгача нашр этилмоқда.