Марказий Осиё халқларини Буюк ипак йўли қадимдан Яқин ва Ўрт Шарқ мамлакатлари – Озарбайджон, Эрон, Арабистон, Ҳиндистон ва бошқа Ғарб мамлакатлари билан боғлаб турди ҳамда бу ерда яшйдиган халқларни жамият цивилизацияси тараққиётининг олдинги сафларидан жой олиши учун катта имконият яратди. Комил инсон тарбияси, унинг атроф-муҳитга оқилона муносабати, миллий ва умуминсоний қадриятларига садоқат ғояларини тарғиб қилган кўпгина таълимотлар буюк ипак йўли орқали бошқа мамлакатларга тарқалди ва ерда яшовчи халқлар дунёқараши, маънавий дунёси, маданияти шаклланишига катта таъсир кўрсатди.