Ушбу китобда қанд лавлагининг келиб чиқиш тарихи, биологияси, юқори ва сифатли ҳосил етиштириш агротехникаси ҳамда алмашлаб экиш тизимлари, улардан кенг фойдаланиш тўғрисида сўз юритилади. Китоб қишлоқ хўжалиги мутахассислари, университет, институт ҳамда коллеж ўқитувчи ва талабалари кенг оммасига мўлжалланган.
Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” асарида бугунги кунда кўлами тобора кенгайиб ва чуқурлашиб бораётган жаҳон молиявий инқирозига баҳо берар экан, агросаноат мажмуида олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришда принципиал аҳамиятга эга бўлган йўналишларга эътибор бериш лозимлигини кўрсатиб ўтди.