Ушбу китобда деҳқончилик тизими ва алмашлаб экиш тарихи, алмашлаб экишнинг аҳамияти, алмашлаб экиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш услуби, ишлаб чиқаришда қўллаш тартиблари ҳамда республикамиз қишлоқ хўжалигида экинларни алмашлаб экиш истиқболлари тўғрисида сўз юритилади. Китоб қишлоқ хўжалиги мутахассислари, университет, институт ҳамда коллеж ўқитувчи ва талабалари, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.